Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ливанда сулҳ тузилгандан кейин ҳалок бўлганлар сони 254 кишига етди

Ливанда сулҳ тузилгандан кейин ҳалок бўлганлар сони 254 кишига етди

Чоршанба куни АҚШ ва Эрон ўртасида сулҳ тузилганидан бери Ливанда Исроил ҳужумлари натижасида камида 254 киши ҳалок бўлди ва яна 1165 киши яраланди.

Al Jazeera хабар беришича, бу ҳақда Фуқаролик мудофааси бошқармаси баёнотида айтилган.

Аввалроқ 112 киши ҳалок бўлган ва 837 киши яраланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазири Ракан Насреддин Исроил мамлакат бўйлаб "100 дан ортиқ ҳаво ҳужумлари"ни бошлаганидан сўнг Ливан "хавфли эскалация"га дуч келаётганини айтди.

"Тез ёрдам машиналари ярадорларни касалхоналарга ташишда давом этмоқда. Биз халқаро ташкилотларни Ливан соғлиқни сақлаш соҳасига ёрдам кўрсатишга чақирамиз", деди Насреддин Ал Жазеера нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Эрон, АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари 2026 йил 8 апрель кечаси икки ҳафталик сулҳга келишиб олдилар. Эрон ўз навбатида, бу даврда Эрон қуролли кучлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда ва техник чекловлар доирасида Ҳормуз бўғози орқали хавфсиз ўтиш таъминланишини маълум қилди.

Бироқ, Исроил амалдаги сулҳ қарори Ливанга тааллуқли эмаслигини айтиб, ушбу мамлакатга қарши ҳужумлар уюштирди. Кейинчалик Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бағир Ғолибаф Ливанда сулҳ режасининг биринчи шарти эканлигини айтди.

Киритилди: Бугун 08:03. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!