Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ливанда портлаш: бутун маъмурият қамоққа олинди, қурбонлар ошди

Ливанда портлаш: бутун маъмурият қамоққа олинди, қурбонлар ошди

Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Реда Мусавийнинг айтишича, ҳозирги пайтда Байрутда юз берган портлаш қурбонлари сифатида 113 киши рўйхатга олинган.

Унинг сўзларига кўра, қутқарувчилар зарар кўрган ҳудудларда ишлашни давом эттирмоқда ва ҳалок бўлганлар ҳамда ярадорларни вайроналар орасидан олиб чиқишмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 4 мингдан ортиқ одам жабрланган, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. Мамлакатда мотам ва фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Шу орада, Байрут порти маъмуриятининг барча вакили портлашнинг аниқ жавобгарлари топилмагунча уй қамоғига олинди.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни кечқурун Байрут портида кучли портлаш бўлиб, у шаҳар маъмурий округи биноларининг ярмига зарар етказган. Ливан расмийларининг таъкидлашича, портда 2,750 тонна аммиакли селитра хавфсизлик чоралари кўрилмаган ҳолда портлаган.

Киритилди: 19:30 05.08.2020. Ўқилди: 7296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!