Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ливан ва Сурия чегарасидаги асосий ўтиш пунктига Исроил ҳужум қилмаслиги бўйича келишувга эришилди

Ливан ва Сурия чегарасидаги асосий ўтиш пунктига Исроил ҳужум қилмаслиги бўйича келишувга эришилди

Исроил ҳарбийлари Сурия ва Ливан ўртасидаги энг муҳим чегара пункти — "Маснаа" назоратини нишонга олишдан тийилишга рози бўлишди. Бу Ливан томонининг АҚШ орқали амалга оширган воситачилик ҳаракатлари натижасида эришилди.

Аввалроқ, Исроил мудофаа кучлари ушбу маскан орқали "Ҳизбуллоҳ" гуруҳига қурол-яроғ етказилаётганини даъво қилиб, яқин вақт ичида у ерга зарба берилиши ҳақида огоҳлантирган эди. Бироқ Ливан Бош вазири Наваф Салам Сурия ва АҚШ вакиллари билан музокаралар олиб бориб, мазкур ўтиш пунктига ҳужум қилинмаслиги бўйича кафолатлар олган. "Маснаа" пункти Ливандаги урушдан қочиб Сурияга ўтаётган фуқаролар учун асосий йўл ҳисобланади.

Ҳозирда чегара ҳудуди вақтинча ёпиқ қолмоқда, аммо дипломатик келишув туфайли инфратузилмани вайрон қилмасликка келишилган. Исроил томони ҳозирча Reuters агентлигининг бу борадаги сўровларига расмий муносабат билдиргани йўқ, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 17:30. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!