Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра, сўнгги тўрт кун ичида 90 мингдан ортиқ одам кўчада бўлган ва бу ўтган йил давомида уй-жойини ташлаб кетган 110 минг кишига қўшилган.
Биз ички ишлар вазирининг бошпаналарда 70 мингдан ортиқ одамни сиғдиришини айтганини эшитдик. Кўчирилганларнинг баъзилари квартираларни ижарага олишга мажбур, баъзилари эса дўстлари ва қариндошлариникида қолишади, аммо бу банкротга яқин давлат учун инқироз эканлиги шубҳасиз.
Ливан кўп йиллар давомида халқаро ёрдам ҳисобидан кун кечираётган ва муҳтожларга ёрдам бериш учун этарли маблағга эга эмас. Бу осон бўлмайди ва биз энди бошида турибмиз.