Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ливан жанубида Исроилнинг ҳаво ҳужумлари оқибатида бир кун ичида камида 13 киши ҳалок бўлди

Ливан жанубида Исроилнинг ҳаво ҳужумлари оқибатида бир кун ичида камида 13 киши ҳалок бўлди

Сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Ливан жанубидаги жамоаларга уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди ва 14 киши яраланди.

Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилган.

"Набатиеҳ шаҳрига уюштирилган ҳаво ҳужумида беш нафар Ливан фуқароси, жумладан, икки нафар фуқаролик мудофааси ходими ҳалок бўлди", дейилади вазирликнинг расмий баёнотида. "Набатиеҳ яқинида жойлашган Жибшетда тўрт киши, жумладан, Ливан қуролли кучлари аскари ҳалок бўлди".

Бинт Жбеил чегара ҳудудидаги Кфар Дунин шаҳарчасининг бомбардимон қилиниши оқибатида тўрт нафар маҳаллий аҳоли, жумладан, бир аёл ва бир бола ҳалок бўлди.

Аввалроқ Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17 апрелда сулҳ битими кучга кирганидан бери тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 552 кишини ташкил этганини, 1149 киши эса турли даражадаги жароҳатлар олганини хабар қилган эди.

Киритилди: Бугун 12:00. Ўқилди: 220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!