Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ливан Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш ниятида эмас

Ливан Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш ниятида эмас

Ливан бош вазири Наваф Салам ўз мамлакати Исроил билан муносабатларни яхшилашни истамаслигини билдирди.

Бу ҳақда бош вазир Жозеф Ал-Косифий бошчилигидаги Ливан матбуот муҳаррирлари синдикати делегацияси билан Гранд-Сераледа бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Исроил билан муносабатларни "мамлакатда ҳеч ким нормаллаштиришни истамайди". Наваф Салам, шунингдек, Ливан жанубида Исроил эгаллаб турган беш нуқта ҳеч қандай стратегик аҳамиятга эга эмас ва фақат Бейрутга босим ўтказиш учун зарурлигини таъкидлади.

Салам, Исроилнинг Ғазо ва Ғарбий Соҳилда фаластинликларнинг кўчирилиши ва тарихий Фаластиндан ташқарида Фаластин давлатини барпо этиш таклифи ҳақидаги риторикаларига кескин қарши чиқди. У бу режага қарши туриш учун араб ва халқаро ёрдамни сафарбар этиш муҳимлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, учрашув Ливан бош вазирининг ўтган ҳафта Саудия телеканалларидан бирига берган интервьюси фонида бўлиб ўтган, унда у Ҳизбуллоҳни танқид қилган ва ҳаракатнинг Исроил билан уруши Ливанга ёрдам бермаслигини айтган.

Киритилди: 23:48 26.03.2025. Ўқилди: 814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!