Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ливан Ассад давридаги собиқ генерални Сурияга топширади

Ливан Ассад давридаги собиқ генерални Сурияга топширади

Ливан суд органлари Суриянинг ағдарилган президенти Башар ал-Ассад даврида хизмат қилган собиқ юқори мартабали ҳарбий зобитни содир этган бўлиши мумкин бўлган жиноятлари ҳақида сўроқ қилинганидан сўнг, Дамашққа топширишга қарор қилишди.

Бу ҳақда The Times of Israel нашри Ливан расмийларига таяниб хабар бермоқда.

Генерал-майор Адил Исса 2024 йил охирида Ассад режими ағдарилганидан бери Ливан Сурияга топширадиган биринчи ҳарбий хизматчи бўлади. Унинг Сурияда суд қилиниши кутилмоқда.

Гумон қилинган жиноятлар тафсилотлари ҳали эълон қилинмаган.

Киритилди: 09:00 19.08.2026. Ўқилди: 1119 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар