Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Литвадаги машғулотлар пайтида бедарак йўқолган тўрт нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди – LRT

 Литвадаги машғулотлар пайтида бедарак йўқолган тўрт нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди – LRT

АҚШ армиясининг тўрт нафар ҳарбий хизматчиси 25 март куни Литва шарқидаги Пабраде полигонида ўтказилаётган машғулотлар пайтида бедарак йўқолган эди, дея хабар бермоқда Литва миллий радиоси ва телевидениеси (LRT).

Ҳарбий хизматчилар билан бирга ҳарбий транспорт воситаси ҳам ғойиб бўлганди. Маълумотларга кўра, аскарлар М88 қутқарув машинасида ҳаракатланишган.

LRT манбаларининг маълум қилишича, тўрт нафар америкалик ҳарбий хизматчи вафот этган. Бу маълумот расман тасдиқланмаган. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари ҳақида тафсилотлар ошкор этилмаяпти.

Киритилди: 22:24 26.03.2025. Ўқилди: 933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!