Шяуляй туман суди Радвилискис палатаси ноқонуний муҳожирлар гуруҳини олиб ўтган Украина фуқаросини жаримага тортди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Қайд этилишича, суд ҳукмни мажлис ўтказмасдан чиқарган. Судланувчига жарима солинган, суд унинг машинасини ҳам мусодара қилишга қарор қилган.
Терговнинг фикрича , украиналик автомашинада Ригадан Полшага ноқонуний муҳожирлар гуруҳини олиб бориши керак бўлган , улар орасида Сурия ва Эрон фуқаролари , жумладан бир нафар вояга етмаган, икки эркак ва уч нафар аёл ҳам бўлган.