Литва ва Латвия 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида қатнашмоқчи бўлган Сербия президенти Александр Вучичнинг самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди.
Бу ҳақда "Кечки хабарлар" нашри хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, бундай қарорга расмийлар "парвоз нишонининг сиёсий сезгирлиги" сабаб бўлган. Тақиқ муддати белгиланмаган. Вучич 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида қатнашишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Владимир Путин 9 май куни Сербия президенти билан икки томонлама музокаралар ўтказишини маълум қилганди.