Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Литва Россиядан келган автомобилларга 6 ой ичида ЕИни тарк этиш мажбуриятини юклади

A A A
Литва Россиядан келган автомобилларга 6 ой ичида ЕИни тарк этиш мажбуриятини юклади

2023 йил 11 сентябргача Литвага келган Россияда рўйхатдан ўтган давлат рақамларига эга автомобиллар ушбу мамлакатни ва бутун Европа Иттифоқи ҳудудини кирган кундан бошлаб олти ой ичида тарк этиши керак. Бу баёнот 29 сентябр, жума куни Литва божхонаси томонидан эълон қилинди.

Унинг эслатишича, 2023 йил 11 сентябрдан бошлаб Литва божхона органлари Россияга қарши санкцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган Европа Иттифоқи томонидан киритилган чекловлар асосида Россия давлат рақамларига эга автотранспорт воситаларини мамлакатга киритмаяпти. Европа комиссияси аввалроқ тушунтирганидек, бу чекловлар Россияда рўйхатдан ўтган автомобилларни ҳатто вақтинчалик фойдаланиш учун олиб киришга ҳам тегишли.

Калининградга транзит учун истисно

«Тақиқ ушбу транспорт воситаларига, уларнинг эгаси ёки ҳайдовчисининг фуқаролигидан қатъи назар, амал қилади», - дея таъкидланади Литва божхонаси сайтида. Унинг маълумотларига кўра, Россияда рўйхатдан ўтган ҳамда Россия фуқаролари Литва ҳудуди орқали Калининград вилоятига транзит орқали ўтишда фойдаланадиган автомобиллар учун истисно қилинади. Улар FTD транзит ҳужжатини тақдим этиши керак.

Литва божхонаси, шунингдек, «Россияда рўйхатдан ўтган ёки Россияда ишлаб чиқарилган» транспорт воситаларини сотиб олиш ёки олиб кириш бўйича огоҳлантириш берди. Қонунни бузиш жаримага ва/ёки транспорт воситаси мусодара қилинишига олиб келиши мумкин.

Киритилди: 14:50 29.09.2023. Ўқилди: 1101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!