Бу ҳақда FlightRadar24 хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Литва президенти Гитанас Науседанинг самолёти 2 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 19:10 да Ҳелсинкидан учиб чиққан, кейин мамлакатнинг марказий қисми устида бир муддат айланиб юрган ва соат 21:17 да Вилнюсга қўнган.
Қайд этилишича, Ҳелсинкидан Вилнюсгача тўғридан-тўғри рейс одатда тахминан бир ярим соат давом этади.
LRT нашри маълумотига кўра, Вилнюснинг Лепкалнис ҳудуди устида дрон аниқланган, шу сабабли президентнинг самолёти қўна олмаган. Ҳозирча бу дрон кимга тегишли экани аниқланмаган.