Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Литва Полшадан “Piorun” ҳаво мудофаа тизимини сотиб олади

Литва Полшадан “Piorun” ҳаво мудофаа тизимини сотиб олади

Литва ва номи ошкор этилмаган яна учта давлат Полшадан “Piorun” ҳаво мудофаа тизимини сотиб олади.

Бу ҳақда Литва мудофаа вазирлиги маълум қилди.

«Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш - олдимизга қўйган асосий вазифалардан бири. Биз ҳаво ҳужумидан мудофаа қуроллари кўпайганидан, шунингдек, иттифоқчимиз ва энг яқин қўшнимиз Полша билан самарали ҳамкорликдан мамнунмиз», - дейилади хабарда.

Шартнома қиймати ва олинган ҳарбий техникалар миқдори ошкор этилмаган.

Киритилди: 08:04 27.07.2024. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!