Delfi нашрининг хабар беришича, машғулотлар 16 июндан 26 июнгача бўлиб ўтади. Унда Полша, Франция ва Литванинг "Жемайтия" пиёдалар бригадаси драгун батальони ҳарбий хизматчилари иштирок этади.
Машғулотларда Россия ва унинг эксклави — Калининград вилоятини боғлаб турувчи йўлакни ҳимоя қилиш бўйича мудофаа ҳаракатлари синовдан ўтказилади.
Аввалроқ шу каби машғулотлар ўтган йили ҳам бўлиб ўтганди. Ўшанда унда NATO давлатларининг 800 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари қатнашиб, жамоавий мудофаа ва тезкор чора кўриш сценарийларини машқ қилишган эди.