Литва эҳтимолий агрессия пайтида Беларус ва Россия билан чегарадаги кўприкларни портлатишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда LRT хабар берди.
Литва ҳарбийларининг телеканалга маълум қилишича, бу ишлар Россия ва Беларус билан чегаралар бўйлаб Болтиқ денгизи мудофаа чизиғини яратишга тайёргарлик доирасида олиб борилмоқда. Кўприклар портловчи моддаларни маҳкамлаш учун мўлжалланган муҳандислик конструкциялари билан жиҳозланмоқда.
Кўприклар ва йўллар табиий тўсиқларнинг жойлашуви ҳамда Литва мудофаа тизими учун стратегик аҳамиятини инобатга олган ҳолда танланмоқда.
Мамлакат Қуролли кучлари чегарага яқин ҳудудларда танкка қарши ва бошқа турдаги тўсиқларни сақлаш учун аллақачон бир неча ўнлаб пунктлар ташкил этилганини билдирди. Шунингдек, суғориш каналларини чуқурлаштириш ишлари олиб борилмоқда, улар хандақлар ва танкка қарши қўшимча тўсиқлар вазифасини бажаради.