Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Литва 14 миллион еврога танкга қарши гранаталарни сотиб олиш бўйича шартнома имзолади

Литва 14 миллион еврога танкга қарши гранаталарни сотиб олиш бўйича шартнома имзолади

Литва швед ишлаб чиқарувчиси билан 14 миллион еврога "Карл Густаф" танкга қарши гранаталарни сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.

Бу ҳақда Литва мудофаа вазирлиги хабар берди.

"Мудофаа ресурслари агентлиги Швециянинг SAAB Bofors Dynamics AB компаниясидан Карл Густаф танкга қарши гранаталарни 14 миллион еврога сотиб олиш бўйича шартнома имзолади", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, қуроллар Литвага 2025-2026 йилларда этиб келади.

Киритилди: 08:25 03.01.2025. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!