Қорақалпоғистон экология вазири тайинланди.
Сейтова Лейли Пулатовна Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига тайинланди.
Лейли Сеитова тайинловга қадар Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси бўлган.
Шунингдек, Нукус тумани молия бўлими бошлиғи ва бошқа масъулиятли лавозимларда фаолият олиб борган.