Роберт Левандовски бошқа ҳеч бир клубга "Боруссия Д" дарвозасига ургандан кўп гол киритмаган.
"Барселона" ҳужумчиси Чемпионлар Лигаси чорак финал ўйинининг 48-дақиқасида дортмундликлар дарвозасига боши билан аниқ зарба берди, 66-дақиқада яна бир голни ҳисобига ёздирди.
2010-2014 йилларда "Боруссия" учун ўйнаган польяк футболчи бугунги кунда унга қарши 28-ўйинини ўтказди. Бу ўйинларда у 29 та гол урган.
Левандовски "Вольфсбург" дарвозасига 26 ўйинда 26 та гол урган бўлса, "Аугсбург" ундан 19 ўйинда 23 та гол қабул қилиб олган.