Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Левандовски Саудиядан келган икки йирик таклифни рад этди

Левандовски Саудиядан келган икки йирик таклифни рад этди

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоани тарк этишга шошилмаяпти.

Польшалик футболчи мавсумни муваффақиятли ўтказмаяпти ва миш-мишлар уни Саудия клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги билан боғламоқда. Кенг тарқалган хабарларга кўра, 35 ёшли форвард ҳатто январда ҳам кетиши мумкин, бу эса "Барселона"га бошқа ўйинчиларни сотиб олишга сармоя киритиш имконини беради. Журналист Адриан Санчеснинг хабар беришича, Левандовски Саудия Арабистони чемпионатининг икки вакилидан таклиф олган, бироқ иккаласини ҳам рад этган.

Роберт Левандовски бу мавсумда Хави Эрнандес жамоаси сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 15:39 20.12.2023. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!