Роберт Левандовски «Олтин тўп»ни қўлга киритмагани ҳақида гапирди.
«2020 ва 2021 йиллар — фаолиятимдаги энг яхшилари. Яқинда бир дўстим менга статистика юборди: 85 ўйинда 100 та гол урган эканман. Албатта, қачондир «Олтин тўп»ни қўлга киритишни истардим.
Совринни ютмаганим ақлдан озганимни билдирмайди. Лекин мен ўша йилларда навбатим келганини ҳис қилганман.
2021 йилги соврин Мессига тегишли. 2020 йилги «Олтин тўп» кечроқ бўлса ҳам берилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар эшитгандим (ўша йили коронавирус даврида соврин бекор қилинганди). Ўша йил мен учун ажойиб бўлган, энг юқори даражамда эдим, ҳамма нарсани ютгандик.
4 йилдан кейин бўлса-да, 2020 йилги «Олтин тўп»ни олсам, албатта, хафа бўлмасдим. Бу — катта шараф ва мен мукофотни қабул қилган бўлардим», — деди «Барселона» форварди Bild'га берган интервюсида.