Янги Рим Папаси Лев XIV сунъий интеллектни (АИ) инсониятнинг жиддий муаммоларидан бири деб атади. Бу ҳақда The Associated Press хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, понтифик ўз папалигининг қарашларини баён қилган. У ўзидан олдинги Франсискнинг бир қатор асосий устувор йўналишларига эътибор қаратишни давом эттиришга ваъда берди.
Унинг сўзларига кўра, бу "замонавий дунё билан унинг турли таркибий қисмлари ва воқеликларида жасоратли ва ишончли мулоқот"дан иборат эди.
"У сунъий интеллектни инсоният дуч келаётган асосий муаммолардан бири деб атади ва у инсон қадр-қиммати, адолат ва меҳнатни ҳимоя қилиш учун муаммолар туғдиришини таъкидлади," - дейилади мақолада.