17 ноябрь куни Франция ва Буюк Британия Украинага ўзларининг узоқ масофали SCALP ва Storm Shadow ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига зарбалар беришга рухсат бергани ҳақида хабар берган Франциянинг Le Figaro газетаси бу ҳақдаги маълумотни ўз сайтидаги мақоладан олиб ташлади, деб ёзмоқда "РИА Новости".
Аввалроқ матнда "Француз ва Британия Украинага Scalp/Storm Shadow ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига чуқур зарба бериш учун рухсат бергани айтилган эди. Янгиланишдан сўнг, The New York Times ва Agence France-Presseга таяниб, АҚШнинг узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга рухсати ҳақидаги маълумотлар сақланиб қолди.