Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда Россия ТИВ баёнотида айтилган.
"28 май куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Викторович Лавров ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Дипломатик департаментнинг таъкидлашича, Рубио россиялик вазир билан суҳбатда Трамп Россия-Украина можаросини имкон қадар тезроқ тугатишга эътибор қаратганини таъкидлаган. Лавров Рубиони Москва Украина билан Истанбулда тўғридан-тўғри музокараларнинг навбатдаги раунди учун аниқ таклифлар тайёрлаётгани ҳақида маълум қилди.
Томонлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.
Улар Россия ва АҚШ дипломатик департаментлари ўртасидаги конструктив мулоқотни давом эттириш ниятида эканликларини тасдиқладилар.