Лавров ва Рубио 2 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтадиган Киев билан музокаралар режаларини муҳокама қилжи.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди, томонлар Украина инқирози ва 2 июнь куни Истанбулда тўғридан-тўғри Россия-Украина музокараларини қайта бошлаш режаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Лавров ва Рубио, шунингдек, "Украина инқирозини сиёсий йўлга қўйиш бўйича турли ташаббуслар, жумладан, жорий йилнинг 2 июнида Истанбулда тўғридан-тўғри Россия-Украина музокараларини қайта бошлаш режалари юзасидан фикр алмашган".