Россия ва Украина делегациялари ўртасида музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтади, бироқ саналар ҳали аниқланмаган.
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров маълум қилди.
Икки давлат делегацияларининг навбатдаги учрашуви Ватиканда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ берар экан, у бу ер музокаралар учун яхши жой сифатида мос эмаслигини таъкидлади.