Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг Украина Қуролли кучларига Россияга қарши Ғарб қуролларини ўққа тутишга рухсат бериш ҳақидаги чақириғига жавоб берди.
“Столтенбергни НАТО аъзоларининг ўзлари қоралади... Бош котиб блок аъзолари номидан гапириш учун бундай масъулиятни ўз зиммасига олишига шубҳа қиламан... Менимча, у ўз ваколатларидан ошиб кетди”, — дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.