Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Лавров Кенияга борди

Лавров Кенияга борди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров душанба куни Кенияга ташриф билан келди, деб хабар беради “ТАСС” мухбири.

Кенияда Лавровнинг мамлакат сиёсий раҳбарияти билан учрашиши кутилмоқда. Россия вазири охирги марта 2010 йилда Кенияга ташриф буюрган эди.

Шу йил бошида Россия дипломатияси раҳбари Африка қитъаси бўйлаб икки марта гастрол сафарида бўлган эди. Январь ойида Лавров Жанубий Африка, Эсватини, Ангола ва Эритреяга, февралда эса Мали, Мавритания ва Суданга ташриф буюрди.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, Лавров 1—2 июнь кунлари Кейптаунда бўлиб ўтадиган БРИКСга аъзо давлатлар (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этади.

Киритилди: 07:47 29.05.2023. Ўқилди: 1266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!