Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Латвия Россия ва Беларус билан чегараси бўйлаб ҳаво ҳудудини ёпади

 Латвия Россия ва Беларус билан чегараси бўйлаб ҳаво ҳудудини ёпади

Латвия Россия ва Беларус билан чегараси бўйлаб ҳаво ҳудудини ёпади, мамлакат парламенти эса қуруқлик чегарасини ёпишни ҳам истисно қилмаяпти.

Польшадан кейин Латвия ҳам шарқий чегараси бўйлаб ҳаво ҳудудини 11 сентябр соат 18:00 дан камида 18 сентябргача ёпилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари Латвия мудофаа вазири Андрис Спрудсга таяниб.

Спрудснинг сўзларига кўра, ҳозирча Россия томонидан Латвияга бевосита таҳдид йўқ, бироқ мамлакат Польша ҳаво ҳудудига дронлар бостириб кириши билан боғлиқ ҳолда профилактик чоралар кўришни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, Латвия Сеймида (парламенти) Россия ва Беларус билан чегарани мазкур икки давлатнинг “Ғарб-2025” қўшма ҳарбий машғулотлари вақтида тўлиқ ёпиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: 17:01 11.09.2025. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!