Мамлакат мудофаа вазири Андрис Спрудс Латгалия минтақасида ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари билан жиҳозланган мобил жанговар гуруҳлар жойлаштирилишини маълум қилди.
Бундай қарор 7 сентябр куни Латвия ҳудудига дрон қулаб тушганидан кейин қабул қилинган. Ўшанда мамлакат Миллий қуролли кучлари қўмондони Леонид Калнинш гап Shahed типидаги дрон ҳақида кетаётганини маълум қилган эди.