Франция чемпионатининг сўнгги турида "Ланс" "Монпелье"ни ўз майдонида қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Дастлаб, иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олган мезбонлар якунда икки бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, 82 дақиқада ҳаракатланди. Ҳимоячимиз 3 та дуелда ғалаба қозониб, 2 марта блок қўйди.
Шу тариқа, лансликлар 7-ўрин билан чекланди.