Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ламин Ямал муваффақиятининг сири нимада эканлигини айтди

Ламин Ямал муваффақиятининг сири нимада эканлигини айтди

"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал сўнгги вақтларда ажойиб футбол намойиш этмоқда.

"Touchline" нашрининг маълумотларига кўра, ёш форвард ижтимоий тармоқлар, оммавийлик ва ўз турмуш тарзини кўз-кўз қилишдан тийилганидан сўнг ўзининг энг яхши формасига қайтганини таъкидламоқда. Ямал ўзининг анча улғайганини ҳис қилмоқда ва бу жараённи "Барселона" раҳбарияти билан яқин мулоқотда бўлгани ҳамда агенти Жорже Мендешнинг таъсири билан изоҳламоқда.

Ламин Ямал "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда ҳужумчи "кўк-анорранглилар" сафида барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:42 04.02.2026. Ўқилди: 164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!