Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Lada Vesta” “Mercedes Benz-180”нинг орқасидан урди. Оқибатда...

“Lada Vesta” “Mercedes Benz-180”нинг орқасидан урди. Оқибатда...

Ғаллаорол тумани Мулкуш қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Тошкент Термиз М-39 йўлининг 1025- километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди. 

Яъни, Сурхондарё вилояти Денов тумани Ўзбекистон маҳалласида яшовчи А.Ш. бошқарувидаги “Lada Vesta” пиёдалар ўтиш жойида фуқароларга йўл бериш учун тўхтаган “Mercedes Benz-180”нинг орқасидан урган. 

Оқибатда  “Lada Vesta” йўловчиси Денов туманининг Собир Раҳимов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, уй бекаси М.Б. оғир тан жароҳати олиб, Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.  

Киритилди: 15:08 04.12.2020. Ўқилди: 3450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!