Жорий йилнинг 2 май куни соат 17:40 атрофида Тошкент шаҳар Яккасарой тумани КХАЙ кўчасида 2004 йилда туғилган А.А. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳайдовчига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.