"Реал" Испания чемпионатининг 13-турида "Эльче" меҳмони бўлди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Мадридликлар сафида голларга Дин Хёйсен ва Жуд Беллингем муаллифлик қилди. Майдон эгалари сафида Алейкс Фебас ва Альваро Родригес ўз номини таблога ёздириб қўйди.
"Эльче" ўйинни бир киши кам бўлиб якунлади. 90+6-дақиқада жамоа ҳимоячиси Виктор Чуст иккинчи сариқ карточкани олди.
"Реал" очколарини 32 тага етказиб, Ла Лига турнир жадвалида "Барселона"ни (31) ортда қолдирди. Эндиликда Хаби Алонсо жамоаси 1-ўринни эгаллаб турибди.
"Эльче" Испания чемпионатидаги ғалабасиз сериясини олтита ўйинга етказди (3 дуранг ва 3 мағлубият). 16 очкога эга жамоа 11-поғонадан жой олган.