Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ла Лига. «Барселона» «Эспаньол» билан ўйин сўнггида ғалабани илиб кетди

Ла Лига. «Барселона» «Эспаньол» билан ўйин сўнггида ғалабани илиб кетди

Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Эспаньол" - "Барселона" ўйинида "кўк-анорранглилар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

86-дақиқада ярим ҳимоячи Дани Ольмо ҳисобни очди. Учрашув якунида ҳужумчи Роберт Левандовски меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Иккала голда ҳам ярим ҳимоячи Фермин Лопес голли узатмани амалга оширди.

"Барселона" очколарини 49 тага етказиб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. "Эспаньол" эса 33 очко билан 5-поғонада бормоқда.

Эспаньол - Барселона - 0:2

4 январь, 01:00. RCDE Stadium

Голлар: Ольмо, 86 (0:1). Левандовски, 90 (0:2)

Эспаньол: Дмитрович, Калеро, Кабрера, Ромеро, Эль Хилали, Гонсалес де Сарате, Поль Лосано, Пере Милья (Терратс, 82), Долан (Пуадо, 82), Экспосито (Каррерас, 60), Фернандес (Кике Гарсия, 75)

Барселона: Х. Гарсия, Кубарси, Мартин (Педри, 64), Бальде, Кунде, де Йонг, Э. Гарсия, Рафинья (Ольмо, 64), Рэшфорд (Фермин Лопес, 46), Ямаль, Торрес (Левандовски, 64)

Огоҳлантириш: Поль Лосано, 77

Киритилди: 09:31 04.01.2026. Ўқилди: 1246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!