Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

КХШТ Арманистон олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаради

КХШТ Арманистон олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаради

КХШТ Ереваннинг ассоциация ишида иштирок этишни чеклаш тўғрисидаги қарорига қарамай, Арманистон олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаради, деди ташкилот бош котиби Имангали Тасмагамбетов. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Арманистон ҳақиқатан ҳам КХШТ ишидаги иштирокини чеклаб қўйган, бироқ ўзаро ҳамкорликнинг асосий механизмлари ишламоқда, ташкилот кун тартиби бўйича ишлар давом этмоқда, деди Тасмагамбетов.

КХШТ Бош котиби, шунингдек, ташкилот аъзоси бўлиб қолиш ёки қолмаслик Ереваннинг ихтиёрида эканини таъкидлади.

Киритилди: 18:51 24.04.2024. Ўқилди: 431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!