Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.
"Тахминларга бу базада ядро каллакларини олиб юришга қодир бўлган тўққизтагача қитъалараро баллистик ракета ҳамда улар учун учириш мосламалари сақланади", деб ёзади газета Вашингтондаги Стратегик ва Халқаро Тадқиқотлар Маркази (CSIS) ҳисоботига таяниб.
Мазкур базанинг қурилиши тахминан 2004 йилда бошланган, 2014 йилга келиб эса аксарият объектлар қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган. Ҳисоботда қайд этилишича, комплекс ҳозир ҳам “фаол ривожланишда” давом этмоқда.
"Базанинг Хитой чегарасига яқин жойлашуви тасодифий бўлмаслиги мумкин, чунки АҚШ ҳужум оқибатлари Хитойга ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли ушбу объектга ҳужум қилишдан тийилади", дейилади WSJ мақоласида.