Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

КХДР иқтисодий делегацияси Эронга жўнаб кетди

КХДР иқтисодий делегацияси Эронга жўнаб кетди

КХДР ташқи иқтисодий ишлар вазири Юн Жонг Хо бошчилигидаги делегация Эронга ташриф буюрди.

Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.

23 апрель куни Юн Жонг Хо Пхеняндан Эронга жўнаб кетган.

Сафар дастури ва мақсадлари ҳақида бошқа маълумот берилмаган.

«Yonhap» агентлигининг қайд этишича, ташриф томонларнинг ҳарбий соҳадаги муносабатларни мустаҳкамлаш нияти билан боғлиқ бўлиши мумкин.

КХДР расмий вакиллари Эронга охирги марта 2019 йилда ташриф буюришган. Икки давлат ўртасида 1973 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилган.

Киритилди: 11:48 24.04.2024. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!