Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

КХДР 3,6 миллиард долларлик криптовалютани ўғирлаган бўлиши мумкин — БМТ

КХДР 3,6 миллиард долларлик криптовалютани ўғирлаган бўлиши мумкин — БМТ

"Шимолий Корея хакерлари етти йил давомида криптовалюта компанияларига киберҳужумлар уюштириб келади. БМТ ҳужжатида 97 та шундай ҳолат қайд этилган", дейилади Reuters ахборот агентлиги қўлга киритган ҳисоботда.

Агентликнинг ёзишича, КХДР томонидан қўллаб-қувватланиши таҳмин қилинадиган Lazarus хакерлар гуруҳи 2019 йилда яратилган Тоrnado Cash криптовалюта платформасидан ўғриланган криптовалюталарни ювишда фойдаланади. 2023 йилда Тоrnado Cash'нинг икки ҳаммуассиси 1 миллиард доллардан ортиқ пул ювишга ёрдам берганликда айбланган.

Киритилди: 18:59 22.05.2024. Ўқилди: 1143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!