Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Курскнинг Украина Қуролли Кучлари томонидан босиб олинган қисми Россия томонидан ўққа тутилгани оқибатида 23 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Курскнинг Украина Қуролли Кучлари томонидан босиб олинган қисми Россия томонидан ўққа тутилгани оқибатида 23 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Курскнинг Украина Қуролли Кучлари томонидан босиб олинган қисми Россия томонидан ўққа тутилгани оқибатида 23 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари комендатурасининг Курск вилоятидаги вакили Алексей Дмитрашковский AFP'га берган интервьюда маълум қилди.

"Курск вилоятидаги босиб олинган ҳудудларда бир неча минг нафар руслар қолган. Tинч аҳоли Украина Қуролли кучлари назорати остидаги ҳудудда ҳаракатлана олиши мумкин, бироқ уларнинг чиқиб кетишига рухсат берилмайди, чунки вазият назорат остида бўлиши керак", — деди Дмитрашковский.

Дмитрашковский Украина Россиянинг Курск вилоятидаги қарши ҳужумини тўхтата олганини айтди. Бироқ, AFP нашрига изоҳ берган яна бир украиналик манбанинг аниқлик киритишича, Россия армияси операциясининг тўлиқ муваффақиятсизлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Киритилди: 10:06 19.09.2024. Ўқилди: 763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!