Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Курскда Украинанинг тўртта ракетаси уриб туширилди

Курскда Украинанинг тўртта ракетаси уриб туширилди

Курск вилояти маъмуриятининг маълум қилишича, минтақа узра тўртта Украина ракетаси уриб туширилган. 30 июл, сешанбага ўтар кечаси «УҚК ракеталари Октябр ва Курчатов туманлари узра осмонда йўқ қилинди», деб ёзди Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов Telegram’да.

Россия Мудофаа вазирлиги, худди Украина расмийлари каби, бу борада баёнот бермади.

Telegram-каналлари Курскда тунда юз берган кучли портлаш ҳақида ёзмоқда. Шаҳар осмонида ёрқин чақнаш кўринган, бир қанча жойларда тўхтаб турган машиналар сигналлари баланд овоз туфайли ишлаб кетган. Портлаш Москва вақти билан соат 3.00 атрофида қайд этилган. Шу билан бирга, вилоят раҳбари Telegram’да ракета хавфи ҳақида ёзган ва аҳолини ўзини ҳимоя қилиш чораларини кўришга чақирган.

Киритилди: 12:58 30.07.2024. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!