Мустақил курд давлатини яратиш учун Туркияга қарши 40 йилдан ортиқ қуролли кураш олиб борган Курдистон ишчилар партияси (КИП) тарқатиб юборилганини эълон қилди. Бу қарор партиянинг май ойи бошида бўлиб ўтган 12-қурултойи якунлари бўйича қабул қилинган, деб ёзди Реутерс.
Мақсадларини Туркиядаги курдларнинг миллий ҳуқуқлари учун кураш ва курд давлатини барпо этиш деб эълон қилган Курдистон ишчилар партияси 1974 йил ноябрда ташкил топган. 1984 йилдан бери Туркия ҳукуматига қарши қуролли кураш олиб бораётган эди. 40 йил ичидаги қуролли можаролар давомида 40 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.
КИП Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи ташкилот деб эълон қилинган.