АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳаво кучлари томонидан “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг Афғонистон ва Покистондаги етакчиси Ҳазрат Аббос Афғонистон шарқидаги Нангархар музофотида йўқ қилинган. Аббос, шунингдек, покистонлик “толибонлар ҳисобланган “Таҳриқ-Толибон” жангариларининг етакчи қўмондонларидан бири бўлган. Бу ҳақида “The Daily Caller” нашри хабар берди.
Манбага кўра, мазкур террорчилар раҳбари жангарилари Покистон ва Афғонистонда кўплаб ҳужумлар ҳамда одамларнинг ўғирлаб кетилиши билан боғлиқ кўплаб жиноялар учун жавобгар ҳисобланади.
Manba: xs.uz