Ўзэнергоинспекция Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Термиз шаҳрида «T.T.Q.» хусусий корхонаси томонидан 2 дона 14 қаватли бўлган кўп қаватли турар жой бинолари қурилиб, тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан, лойиҳа ҳужжатларисиз ўзбошимчалик билан табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 990,6 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.