Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Кулги чойхонаси...

A A A
Кулги чойхонаси...

Эр-хотин сўз ўйини ўйнаяпти.

Хотин:

— Овқат едингизми?

Эр:

— Овқат едингизми?

Хотин:

— Ҳадеб жаҳлимни чиқараверманг!

Эр:

— Ҳадеб жаҳлимни чиқараверманг!

Хотин:

— Мени севасизми?

Эр:

— Уф-ф!.. Овқат едим-едим!

* * *

Грузин, рус ва жуҳуд улфатчилик қилишмоқчи.

Грузин:

— Мен гўшт олиб келаман, кабоб пиширамиз.

Рус:

— Мен ичкилик олиб келаман.

Жуҳуд:

— Унда мен яқин дўстимни таклиф қилай, қизиқ латифалар айтишга уста.

* * *

Врач:

— Бемор, бу дориларни умрингизнинг охиригача ичасиз.

— Дўхтир, дори қутиси устига «Уч ой ичида», деб ёзилган-ку!

— Мен ҳам шуни назарда тутдим.

* * *

— Оғайни, тиш дўхтирига бордингми?

— Ҳа.

— Хўш, энди тишинг оғримаяптими?

— Билмадим, тишимни дўхтир олиб қолди.

* * *

Ўлим билан олишаётган кекса хасис сўради:

— Хотиним ёнимдами?

— Ҳа, отаси, мен шу ердаман!

— Болалар ҳам ёнимдами?

— Ҳа, дада, биз шу ердамиз!

— Неваралар-чи?

— Улар ҳам тепангизда йиғлаб ўтиришибди.

— Унда нега ошхона чироғи ҳалиям ёниб турибди?

* * *

Эр хотинидан сўради:

— Кечаси роса момоқалдироқ гумбурлади. Эшитдингми?

— Вой, нега уйғотмадингиз? Ахир, менинг момоқалдироқ пайтида ухлай олмаслигимни билардингиз-ку!

* * *

— Бугун хотиним курортдан қўнғироқ қилди. Уч килога озганмиш.

— Зўр-ку!

— Нимаси зўр? Унинг вазни қанчалигини билмайсан-да! Уч килога озгани «Мерседес»га уч фоиз чегирма белгилаб сотган билан баробар.

* * *

Йигит нотаниш қиздан сўради:

— Яхши қиз, бугун кечқурун бўшмисиз?

— Ҳа, ҳозир югуриб тери-таносил хасталиги врачига кўриниб чиқай, кейин бўшман.

* * *

Йигит қизга деди:

— Мен сизни телбаларча севаман!

— Қайсаргинам-эй, кеча айтдим-ку! Йўқ, йўқ ва яна йўқ!

— Ие, ўша сизмидингиз?

* * *

Кекса бўйдоқдан дўстлари сўрашди:

— Сен фақат жанозага борасан. Нега тўйларга бормайсан?

— Чунки жанозада «Сеники қачон?» деб сўраб хит қилишмайди.

Киритилди: 18:38 03.06.2018. Ўқилди: 2797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар