Кўк чой таркибидаги юздан ортиқ фойдали элементлари билан шифокорлар томонидан даволовчи восита сифатида атвсия этилади. Кун давомида ичилган 1-2 пиёла кўк чой юрак фаолияти билан боғлиқ хасталикларнинг олдини олади.
Кўк чой таркибида антиоксидантлар миқдори юқори бўлгани боис иммунитетни мустаҳакамлайди. Бу чой саратон касаллигини келтириб чиқарувчи тўқималардан организмни ҳимоя қилади. Кўк чойли ичимлик ёрдамида ортиқча вазндан халос бўлиш жуда осон. Сабаби у организмдаги моддалар алмашинувини аъло даражада йўлга қўяди. Кўк чойда витаминлар миқдори қора чойга нисбатан ўн баравар кўпроқ. Айниқса В гуруҳи витаминларининг фаоллиги жуда юқори.
Мунтазам кўк чой истеъмол қилиш целлюлит юзага келишининг олдини олади. Кўк чойдан кўз саломатлигида ҳам фойдаланилади. Ундан тайёрланган компресслар кўздаги толиқишни бартараф этиб, табиий гўзаллик ва саломатлик тақдим этади.