Эртага 7 баллик тўқ қизил даражадаги магнит бўрони кузатилиши мумкин.
Қўзғалишлар чоршанба куни ҳам давом этиши кутилмоқда.
Одатда бундай фаоллик пайтида алоқа, навигация ва электр тизимларида қисқа муддатли ўзгаришлар кузатилиши мумкин.
Бундай бўронлар инсон организмига таъсир қилиши мумкин. Айримларда бош оғриғи, уйқусизлик, асабийлик ёки холсизлик кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.
Бу даврда кўпроқ сув истеъмол қилиш, ортиқча стрессдан сақланиш ва тўлиқ дам олишни тавсия этилади.