Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Кучли жазирама сабаб Тошкент ер усти метросида поездлар тезлиги пасайтирилади

Кучли жазирама сабаб Тошкент ер усти метросида поездлар тезлиги пасайтирилади

15 июлдан бошлаб Тошкент метрополитенининг ер усти йўналишларида ҳаракатланаётган поездлар тезлигига вақтинчалик чеклов жорий этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, мамлакатда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво сабабли ер усти темир йўл релслари ҳарорати белгиланган меъёр — 55 даражадан юқори даражада қизиб кетмоқда. Шу боис поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар куни соат 18:00 гача поездлар тезлиги 60 км/соатдан 40 км/соатгача пасайтирилади.

Бу метро поездлари ҳаракат интервалига ҳам қисман таъсир қилиши мумкин. Натижада ер усти йўналишларида поездларнинг келиш вақти 14 дақиқагача узайиши кутилмоқда.

Чеклов фақат ер усти йўналишларида ҳаракатланувчи поездларга татбиқ этилади, ер ости метро йўналишлари эса одатдаги тартибда ишлашда давом этади.

Киритилди: 17:13 14.07.2026. Ўқилди: 685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!