Папуа-Янги Гвинеянинг тоғли ҳудудида 24-май куни содир бўлган ҳалокатли кўчки қурбонлари тахмин қилинганидан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Мамлакат ҳукумати кўчки икки мингдан ортиқ одамни тириклай кўмиб юборган деб ҳисобламоқда.
Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўчки оқибатида 670 киши ҳалок бўлганини тахмин қилганди. БМТ Ямбали қишлоғи ва Энга провинцияси расмийларига таяниб, 150 та уйнинг кўчки остида қолганидан келиб чиққан ҳолда юқоридаги рақамларни келтирган. Расмийларнинг тахмини эса бундан уч баробар кўп.