Кубада авиаҳалокатга учраган Boeing 737 йўловчи лайнерининг бортида 110 киши — 104 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган, деб хабар берди "Даракчи" нашри.
Авиҳалокатдан 4 киши омон қолган, бироқ уларнинг икки нафари касалхонада вафот этди. 2 киши эса оғир аҳволда. Компаниянинг хабар беришича, 2 учувчи ва экипажнинг уч аъзоси мексикалик, техник ходими эса кубалик бўлган. Йўловчиларнинг ҳаммаси Куба фуқароларидир.
Самолёт Сантьяго-де-лас Вегас шаҳридан 13 километр узоқликдаги экин даласига қулаган. Самолёт қолдиқлари тахминан 20 километр майдонгача сочилган. Ҳаво лайнери Гаванадан Ольгинга парвозни амалга ошириши лозим бўлган. У ҳавога кўтарилиши билан пастга қулаган.